15.05.2016, 13:24 | |
Испания ҳукумати Сесенья ва Вальдеморо муниципалитетларида истиқомат қилувчи ўн минглаб аҳолини кўчиришга қарор қилди. Бунга, аҳоли тураржойлари ўртасида жойлашган йирик ишлатилган автомобиль шиналари уюмида вужудга келган ёнғин сабаб бўлган. У ерда 100 мингдан ортиқ шина тўплангани хабар қилинмоқда. Расмий маълумотларга биноан, ёнғин натижасида ҳеч ким жабрланмаган, бироқ ҳудуд устида пайдо бўлаётган заҳарли тутун булутларини шамол атрофга тарқатмоқда. ![]() Айни вақтда ёнғин сабаблари ўрганилмоқда, экспертлар шиналар уюмига қасддан ўт қўйилганини ҳам инкор этишмаяпти. Чунки, бир неча кун аввал, минтақада ёмғирли об-ҳаво ҳукм сурган. Воқеа жойида ўт ўчириш бўлинмалари ва вертолётлар ёрдамида ёнғинни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Маҳаллий ҳукумат вакилларининг айтишларича, бунинг учун бир неча кун талаб этилади. ![]() Шифокорларнинг ташқарига чиқмаслик тўғрисидаги тавсияларига қарамай, ҳудудда яшовчи аҳоли вакиллари сайрга чиқиб, турли суратларни ижтимоий тармоқларга жойлаштириш билан бандлар. ![]() ![]() | |
| |
Просмотров: 1239 | |
Всего комментариев: 0 | |