5 июнь куни Шоҳруххоннинг тўй маросими бўлиб ўтади
16.05.2016, 13:07 | |
Ўзбек шоу-бизнес оламида яна бир юлдузли жуфтлик пайдо бўлиш арафасида кўринади. Ўзига хос йўналиши билан қанча кўнгилларни забт этган Шоҳруххон 5 июнь куни бўйдоқлар сафини тантанали равишда тарк этади. Гарчи минглаб қизлар ўрнини эгаллашга тайёр бахтли келиннинг исми сир тутилаётган бўлса ҳам, аслида унинг кимлиги кундек равшан дейиш мумкин.Сўнгги вақтларда Асал Шодиевани Шоҳруххон билан бирга учратиш оддий ҳолатга айланган. Улар қанчадан қанча клип, кинолар ва маросимларда ҳамкорлик ишларини олиб боришган. Бироқ алоҳида ижод пайтида ҳам уларни ёнма-ён кўриш мумкин эди.Яқинда премьераси бўлиб ўтган “Мажнун”, “Ваҳший” фильмларида Асал Шодиева бош ролни ижро этган бўлса, Шоҳруххон айни шу кинолар саундтрекини куйлади. Қолаверса, артистларнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам уларнинг бирга тушган суратлари юкланган. Яна ким билсин... Шоу-бизнес вакиллари кутилмаган янгиликларга бой. Келин ким эканидан қатъий назар, Шоҳруххонга хотиржам турмуш, бардавом бахт тилаб қоламиз Учрашувда устувор соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш ва ривожлантириш, айниқса савдо-иқтисодий ва инвестицион алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек энергетик, транспорт ва инфратузилма лойиҳаларидаги иштирокига оид масалалар ҳал қилиб олинди. Икки мамлакатнинг парламентлараро алоқалари ва ўзаро ҳуқуқий музокара асосларини мустаҳкамлашга доир фикрлар алмашинуви бўлиб ўтди. Тожикистон томон мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг турли жабҳаларига Кувайт инвестицияларининг жалб қилинишига қизиқишини таъкидлади. Тожикистон ва Кувайт халқи ўртасидаги ижтимоий ва дўстона алоқаларни мустаҳкамлашда спорт ва ёшлар, фан ва таълим, маданият ва соғлиқни сақлаш каби соҳалар муҳим омил сифатида қайд қилинди. Шунингдек, томонлар музокараларда минтақавий ва халқаро масалаларни ҳам муҳокама қилишди. | |
| |
Просмотров: 1145 | |
Всего комментариев: 0 | |