16.05.2016, 14:02 | |
Канаданинг Онтарио вилоятида яшовчи аёл автомобилига ўрнатилган GPS-навигатори кўрсатмаларига амал қилиб, автомашинаси билан кўлга тушиб кетди, деб хабар қилди “Lenta.ru” нашри. Исми-шарифи маълум қилинмаган аёл йўл яхши кўринмаганлиги натижасида керакли муюлишдан ўтиб кетиб, нотаниш жойга келиб қолган. Автомобилга ўрнатилган навигатор кўрсатмаларига амал қилган ҳолда Жоржиан Бей кўрфазидаги Гурон кўлига тушиб кетган. Ҳайдовчи аёл автомашина сувга чўкиб кетгунга қадар, Toyota Yaris автомобилининг ойнасидан эшикни очишга улгурган, автомашина эса кўл тубига чўкиб кетган. Маҳаллий полициянинг берган маълумотига кўра, воқеа рўй берган вақтда сувнинг ҳарорати Цельсий бўйича 5 даража бўлган. 23 ёшли ҳайдовчи аёл қирғоққа етгунча 30 метр масофани сузиб ўтган, кейин ҳўл кийимда қутқарув хизматига хабар бериш учун яқин ўртада жойлашган меҳмонхонагача пиёда борган. Ҳозирда унинг соғлиги хавф остида эмас. 2016 йилнинг март ойида икки исроиллик аскар автомобилга ўрнатилган Waze навигация иловаси кўрсатмаларига амал қилган ва натижада адашиб, фаластинлик қочоқлар лагерига бориб қолган. Уларнинг автомобилига қарата ўт очилган, оқибатда улардан бири ҳалок бўлган. Уларни қутқариш жараёнида лагерда оммавий тартибсизлик рўй берган. | |
| |
Просмотров: 1043 | |
Всего комментариев: 0 | |