Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

Японияда ҳукмронлик қилаётган жазирама ҳаво туфайли 459 киши шифохонага ётқизилган
17.05.2016, 11:43
2016 йил 9 майидан 15 майигача бўлган 1 ҳафта мобайнида камида 459 киши иссиқ уришидан азият чеккан ва шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда мамлакат ўт ўчириш, фавқулодда вазиятлар ва тез тиббий ёрдам хизмати бошқармаси маълум қилган. Қайд этилишича, иссиқ уриши туфайли шифохонага келтирилганлар сони май ойининг биринчи ҳафтасига қараганда 57 кишига кўпайган. Шундай бўлса-да, ўлим ҳолати қайд этилмаган. Аввал хабар қилинганидек, апрель ойи охири май ойи бошларидан бери Япониянинг аксар ҳудудларида жазирама об-ҳаво шароити ҳукмронлик қилмоқда. Термометр кўрсаткичи Цельсий шкаласи бўйича 30 даражадан кўтарилиб кетаяпти. Япон метеорологлари жорий йилнинг ёз мавсуми ҳар қачонгидан ҳам иссиқроқ келишини, бунга Тинч океанидаги Эль-Ниньо ва Ла-Нинья иқлим кўринишлари сабаб бўлишини тахмин қилишмоқда. Ўтган йили Япониядаги жазирамалар туфайли 100дан ортиқ инсоннинг ёстиғи қуриган, 53 минг кишига тиббий ёрдам кўрсатилган эди. Шунга кўра, япон шифокорлари қуёш нурлари остида кўп қолмаслик, бош кийим кийиш ва имкон даражасида кўпроқ суюқлик ичишни тавсия қилишмоқда.
Добавил: Semeh |
Просмотров: 950 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]