Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

Ҳиндистонда янги ҳарорат рекорди қайд этилди
20.05.2016, 15:19
Hindustan Times нашрининг маълум қилишича, Ҳиндистоннинг Ражастон шататидаги Пхалоди шаҳрида янги рекорд ҳарорат - 51 даража иссиқ қайд этилган.Ўтган сафарги рекорд натижа 1956 йилда худди шу штатнинг Алвар шаҳрида термометр кўрсаткичи 50,6 даража иссиқни ташкил этган. Рекорд ҳарорат Ражастоннинг бошқа қатор шаҳарларида ҳам кузатилган, шу жумладан, Гужарат штатида ҳам. Ҳиндистон метеорология бошқармаси яқин кунларда жазирама янада кучайишини айтиб огоҳлантирди. Шимоли-ғарбий штатларда хавф даражаси "қизил босқич"да сақланиб қолмоқда - термометр кўрсаткичи 47 даражадан юқорига кўтарилади. Ҳукумат ўта иссиқ ҳарорат натижасида юзага келган ўлим ҳолатлари сони ҳақида расмий статистикани тақдим этганича йўқ.
Добавил: Semeh |
Просмотров: 1083 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]