ФИНЛЯНДИЯЛИК ШОЛ БЎЛГАН ҚИЗ БАРБИ ҚЎҒИРЧОҒИГА ЎХШАШ УЧУН 14 МИНГ ДОЛЛАР САРФЛАДИ
27.04.2016, 13:58 | |
Финляндиянинг Хельсинки шаҳрида яшовчи шол бўлган қиз Барби қўғирчоғига ўхшаш учун икки йил ичида 14 минг доллар сарфлади. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда. Жасмин Бритни исмли бу қизни 1998 йилда машина уриб кетганди. Оқибатда унинг бўйинданг пастки қисми фалажланган эди. Жасмин ташқи кўринишини босқичма-босқич ўзгартира ва суратларини ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштира бошлади. Макияж ва кўйлаклар учун кетадиган харажатларни қизнинг ота-онаси тўлаган. 26 ёшли финляндиялик қизнинг айтишича, у мазкур ҳаракатлари билан ўзига ўхшаб тақдир синовларига учраган инсонларни руҳлантиришни ният қилган. “Мен ташқи кўринишим гўзал бўлиши учун ҳар куни бир неча соат вақт сарфлайман. Ҳозирги ҳолатим ҳаётдан завқланиш ва бошқалар сингари кун кечиришга халақит бермайди”, — дейди Жасмин. У ижтимоий тармоқлардаги фаолиятидан ташқари, ўзига ўхшаб шол бўлган беморларга руҳий кўмак бериш ишларида қатнашади. Уларда ўзига бўлган ишончни ўстиришга ёрдам беради. | |
| |
Просмотров: 1178 | |
Всего комментариев: 0 | |