НЬЮ-ЙОРК ФУҚАРОСИДАН ИККИ МЕТРЛИ АЛЛИГАТОР МУСОДАРА ҚИЛИНДИ
27.04.2016, 14:01 | |
Нью-Йорклик фуқародан узунлиги 1,8 метр бўлган аллигатор мусодара қилинди, деб хабар қилди “Lenta.ru” нашри. Эркак тимсоҳни уйининг орқасидаги ҳовлида махсус майдончада сақлаган. Унга нисбатан тегишли ташкилотлардан рухсат олмасдан йиртқич ҳайвонни уйда сақлаш айби қўйилган. Нью-Йорк атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бошқармасининг маълумот беришича, бундай ҳайвон фақатгина илмий-тадқиқот ёки фуқароларга кўрсатиш мақсадида, махсус жойларда сақланиши лозим. “Аллигаторларни қўлга ўргатиш жуда мушкул иш, улар инсон ҳаётига хавф солувчи ҳайвондир. У ҳатто овқатлантираётган одамининг қўлини тишлаб, узиб олиши мумкин”, дейди ҳайвонларга шафқатсизларча муомала қилишнинг олдини олиш жамияти округ бошлиғи Саффолк Рой Гросс. | |
| |
Просмотров: 1145 | |
Всего комментариев: 0 | |