×

Grizman(21), Амирбек(15)

Instagram Telegram
Афғонистон спортида тарихий воқеа кузатилади
Афғонистонлик тоғ чанғичилари Саид Алишоҳ Фарфанг ва Сайад Ҳусаиний Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида бўлиб ўтадиган қишки Олимпиада ўйинларининг гигант слалом баҳсларида иштирок этадиган бўлди. Бу ҳақда insidethegames.biz интернет-нашри хабар тарқатди. Манба берган хабарга кўра, бу икки спортчи қишки Олимпиада ўйинларида ўз мамлакати шарафини ҳимоя қиладиган дастлабки спортчилар сифатида тарихга киради. «Биз мамлакатимизни янгича тарафдан кўз-кўз қилишни истаймиз. Бутун дунёга Афғонистон – бу фақат уруш дегани, эмаслигини исботламоқчимиз», – дея Ҳусаинийдан иқтибос келтиради insidethegames.biz. Бунгача Афғонистон вакиллари 13 маротаба ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этишган. Мамлакат спортчилари ҳисобида шу кунгача барча олимпиадаларда қўлга киритилган иккита бронза медали мавжуд ва уларнинг иккаласини ҳам улар таэквондо спорти тури орқали қўлга киритишган.

Antiqa.net - Актуально, честно и кратко!

#antiqanet #antiqa #antiqa_net #umx #umxuz #umx_uz #imruz #imruz_uz
Афғонистон спортида тарихий воқеа кузатилади
06.11.2017, 06:28
Добавил: Semeh |
Просмотров: 1065 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]