Йигитча билакларининг ҳажмини 60 сантиметргача катталаштирди, деб хабар берди Life.ru нашри. Кирилл ўзининг бу сунъий ютуғини Интернетда кўз-кўз қилди. Энди у Кирилл базука-қўллар номи билан машҳур. Йигитча бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас, келгусида сонларини 100, болдирини 60 сантиметргача етказиб, елка, қорин мушакларини ҳам катталаштирмоқчи ва ўзининг синтол-кумири – Ромарио дос Сантосга ўхшамоқчи. Терёшиннинг мақсади – "Россиядаги энг баҳайбат гавда” соҳиби бўлмоқликдир.