×

MissU(24), Muhommad(29), Unknown(25)

Instagram Telegram
79 ёшли саудиялик 21 километрга югуриб Олимпия қўмитаси президенти томонидан тақдирланди
Шанба куни бўлиб ўтган 21
километрли ярим
марафонда 79 ёшли
саудиялик кишининг
иштироки ҳақиқий
сенсацияга айланди.
GulfNews шу ҳақида хабар
берди.

Саудия Арабистони Олимпия
қўмитаси президенти ва
Спорт бошқармаси раиси
Туркий Ал-Шайх 79 ёшли
Халаф Ал-Балавийга "мисли
кўрилмаган жасорати учун"
100 минг саудия риалини
топширди.

Ижтимоий тармоқлар
фойдаланувчилари Ал-
Балавийни қатъият рамзи
сифатида улуғлаб, ёшлар
учун яққол мисол деб
аташди.

"У спорт масъуллари
томонидан эътирофга лойиқ.
Яқин йилларда уни яна
мусобақаларда кўриб
қоламиз, деб умид қиламиз",
- деб ёзади
фойдаланувчилардан бири.

Ярим марафон уч тоифани ўз
ичига олганди:
профессионал (21 км),
ҳаваскор (8 км) ва
кўнгилочар (4 км).

Қирол Сауд Университетида
якунига етган пойгаларда
юзлаб кишилар иштирок
этишди. Ҳар бир тофиа
бўйича илк ўн ўринни олган
кишиларга мукофот ва
совғалар топширилди.

Antiqa.net - Актуально, честно и кратко!

#antiqanet #antiqa #antiqa_net #umx #umxuz #umx_uz #imruz #imruz_uz
79 ёшли саудиялик 21 километрга югуриб Олимпия қўмитаси президенти томонидан тақдирланди
26.02.2018, 15:40
Добавил: Isroil |
Просмотров: 803 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]