×

uuuuuu(14)

Instagram Telegram
Россиялик фазогир тарихда биринчи бўлиб орбитадан туриб овоз берди
Россиялик фазогир, Халқаро коинот станциясининг 63-экспедицияси бортмуҳандиси Анатолий Иванишин орбитадан туриб овоз берган дунёдаги биринчи инсон бўлди.

Иванишин ХКСдан туриб Россия конституциясига тузатмалар бўйича электрон овоз беришда онлайн иштирок этди. Фазогир москвалик бўлгани сабабли, махсус http://2020og.ru сайтида масофадан туриб овоз беришга тўлиқ ҳуқуққа эга бўлган.

ХКСда бўлган Роскосмоснинг яна бир фазогири Иван Вагнер эса 1 июлда овоз беради. У овоз беришни Парвозларни бошқариш марказидаги ишончли вакили орқали амалга оширади. Фазогир ўз қарорини ёпиқ алоқа канали орқали билдиради, ишончли вакил эса уни бюллетенда қайд қилади.

Россияда конституцияга тузатмалар киритиш бўйича умуммиллий овоз бериш 25 июндан 1 июлгача бўлиб ўтади. Унинг натижалари 1 июлда эълон қилинади. 25 июндан 30 июнгача Москва ва Нижний Новгород шаҳарларида электрон онлайн-овоз бериш амал қилган.

Antiqa.net - Актуально, честно и кратко!

#antiqanet #antiqa #antiqa_net #umx #umxuz #umx_uz #imruz #imruz_uz
Россиялик фазогир тарихда биринчи бўлиб орбитадан туриб овоз берди
01.07.2020, 12:33
Добавил: s1_official | | Теги: орбитадан, биринчи, тарихда, Россиялик, овоз, бўлиб, туриб, Берди, фазогир
Просмотров: 564 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]