ОАВ: Япониянинг Кюсю оролидаги 12 мингдан ортиқ бино қулаш хавфи остида
| 01.05.2016, 12:10 |
14-15 апрель кунлари 7,3 магнитудали кучли зилзилалар кетма-кетлиги кузатилган Япониянинг жануби-ғарбидаги Кюсю оролида юқори сейсмик фаоллик сақланиб турибди. Ўтган икки ҳафта ичида бу ерда 1075 марта сезиларли ер силкинишлари рўй берди, талофат натижасида омон қолган 12 мингдан ортиқ бинолар қулаш хавфи остидадир. Бу ҳақида мамлакатнинг давлат ерлари, инфраструктура, транспорт ва туризм вазирлиги берган хабарга кўра ТАСС маълум қилди. Мутахассислар умумий ҳисобда 43 мингдан ортиқ бинони кўздан кечириб, улардан 12 мингтасини авария ҳолатида деб тан олишди. Уларнинг ҳисобига кўра, жами 16 минг турар жойлар тўлиқ ёки қисман жабр кўрган. Энг кўп зарар кўрган Кумамото префектурасида яшовчи 30 мингдан ортиқ одам уйларига қайтишга қўрқиб, эвакуация марказларида қолишмоқда. Бундай марказларнинг аксарияти мактабларда ташкил этилган, шу сабаб 16 кундан бери ўқув муассасалари ёпиқ, 10 минглаб ўқувчилар эса ўқишни тўхтатиб қўйган. Япония бош вазири Синдзо Абэ икки маротаба фалокат рўй берган ҳудудда бўлди. "Мен ҳар бир бошқарув идорасининг ҳеч қандай иккиланишсиз жабр кўрган ҳудудларни қайта тиклаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўришини истардим", - деди у штаб мажлисида. У маҳаллий халқ ва қутқарув хизматларини ҳар қандай ҳолатга тайёр туриши кераклигини айтди, чунки бу ерда ҳануз мунтазам тарзда паст магнитудали бўлса-да, зилзилалар содир бўлмоқда. Масалан, жума куни Кюсюда 4,5 магнитудали зилзила қайд этилди. Сўнгги маълумотларга кўра, табиий офат қурбонлари сони 49 нафарни ташкил қилди, 200 нафардан ортиқ аҳоли жароҳат олиб шифохонага ётқизилди. Бир киши бедарак йўқолган. Бундан ташқари яна 17 нафар киши эвакуация пунктларида турли сабабларга кўра ҳалок бўлган. |
Добавил: Semeh | |
Просмотров: 1138
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[
Регистрация |
Вход ]