Россиянинг «Азимут» авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома олди
Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Россия ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битим асосида "Ўзавиация" агентлиги томонидан Россиянинг “Азимут” авиакомпаниясига 2022 йил 28 мартда 14-К сонли рухсатнома берилди.
Авиакомпания Ўзбекистонга Ростов-Дон - Самарқанд - Ростов-Дон, Ростов-Дон - Урганч - Ростов-Дон, Краснодар - Урганч - Краснодар ва Минеральние Води - Урганч - Минеральние Води йўналишида мунтазам парвозларни амалга ошириши режалаштирилган.
Авиакомпания рейсларни Sukhoi Superjet 100 самолётларида амалга оширади.