ФЕРМЕР ҚУТҚАРГАН “КУЧУКЧА” АЙИҚ БОЛАСИ БЎЛИБ ЧИҚДИ
10.05.2016, 14:09 | |
Хитойнинг Дэхун-Дай-Качин автном округида яшовчи фермер томонидан қутқарилган “кучукча” айиқ боласи эканлиги маълум бўлди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри. Исми маълум қилинмаган хитойлик фермер бундан бир неча ҳафта илгари кўчадан куньмин овчаркасининг боласи деб ўйлаб, “кучукча”ни уйига олиб келган. Бечора “кучукча”нинг аҳволи оғир, очликдан силласи қуриб қолганди. У “кучукча”ни парвариш қила бошлади ва шунда унинг олдинги панжалари орқасидагига қараганда узунлигини, бундан ташқари думи йўқлигини сезди. Фермер мутахассисларга мурожаат қилганда, у “кучукча” эмас, Ҳимолай айиғини боқаётганлиги маълум бўлган. Уларнинг фикрича, айиқча адашиб қолган. Маҳаллий амалдорларнинг айтишича, агар фермер айиқчани топиб олмаганда, уни ўлдиришлари ёки яширинча боқиб парвариш қилишлари мумкин эди. Айиқча ҳозирги кунда ҳайвонлар сақланадиган махсус муассасада сақланмоқда. Агар у мустақил яшашни ўргана олса, ёввойи табиат бағрига қўйиб юборилади. | |
| |
Просмотров: 1052 | |
Всего комментариев: 0 | |