Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

НАСА Меркурийнинг батафсил харитасини намойиш этди
11.05.2016, 13:56
Американинг фазовий агентлиги НАСА Қуёш тизимидаги биринчи сайёра Меркурийнинг батафсил топографик харитаси ва шимолий қутбига оид юқори сифатли харитани намойиш қилди. НАСА томонидан тақдим этилган анимацион харитада сайёранинг энг юқори нуқталари малларанг билан бўялган, қуйироқ ҳудудлари эса қизил ва сариқ рангда. Пасттекисликлар кўк ва бинафшарангга бўялган. Сайёранинг энг юқори нуқтаси 4,48 километрни ташкил этиб, экватордан жанубда жойлашган. Энг чуқур нуқтаси эса Рахманинов ҳавзасида жойлашган бўлиб, чуқурлиги 5,38 километрдан иборат. Янги харита Меркурий рельефининг хусусиятларини тўлиқ кўриш имконини беради. Уни ишлаб чиқишда MESSENGER (MErcury Surface, Space ENvironment, GEochemistry, and Ranging) автоматик станцияси маълумотларидан фойдаланилган. Янги харита ускунанинг салкам 100 минг суратини бирлаштириш билан ҳосил қилинган. Мендельсон ҳавзасидаги шимолий қутб суратида улкан кратер зарбасини кўриш мумкин. Унинг диаметри 291 километрни ташкил этади. У лава билан тўлгани эҳтимол. Умуман, MESSENGERнинг аниқлик киритишича, авваллари сайёранинг шимолий қисми бутунлай лава билан қопланган бўлган. Унинг майдони АҚШ ҳудудининг 60 фоизини ташкил этади.

Станция 4 йил давомида Меркурий юзасини, экватор ва шимолий қутб туманларини батафсил ўрганган. MESSENGERнинг сайёра атрофидаги траекторияси кучли чўзилгани сабаб, унинг жанубий қутбини ўрганишнинг имкони бўлмаган. Умуман, MESSENGER Ерга 10 терабайт маълумотларни юборган, уларнинг орасида 300 минг тасвир ҳам бор. MESSENGER 2004 йил 3 август куни Канаверал бурни космодромидан Delta II воситасида фазога олиб чиқилган эди. Қурилма Меркурий орбитасига 2011 йил 18 мартида етиб борганди. MESSENGER 7,9 миллиард километрни ортда қолдириш учун Қуёш атрофида 15 марта айланишига тўғри келган. Шу билан бирга, Меркурий атрофида 3марта, Венера атрофида 2 ва бир марта Ер атрофида айланган. Аппарат 2015 йил апрелида ишини тўхтатган. Меркурий — Қуёш тизимининг энг митти ва енгил сайёрасидир. У Ердан деярли 20 марта енгилроқ. Аммо ўртача зичлиги Ерники кабидир. Сайёрада бир йил Ернинг 88 кунига тенг. Унинг сунъий йўлдошлари йўқ.
Добавил: Semeh |
Просмотров: 1126 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]