Россияда мусулмонлар учун кўпхотинликка рухсат берилди
Новости мира
Россия Федерацияси Уламолар Кенгаши эр барча хотинларга адолатли ва тенг муносабатда бўлиши шарти билан Россия мусулмонларига тўрттагача диний никоҳга киришга рухсат берди.
Бу ҳақда Москва муфтийси Илдар Аляутдинов маълум қилди.
«Эркакнинг бир вақтнинг ўзида иккинчи, учинчи ёки ҳатто тўртинчи диний никоҳга кириши мумкинлиги тўғрисида қарор қабул қилинди. Агар турмуш ўртоғи соғлиғи, репродуктив ёшнинг тугаши ёки бошқа объектив сабабларга кўра, масалан, турмуш ўртоғининг жинсий номувофиқлиги туфайли фарзанд кўришга қодир бўлмаса, бунга рухсат берилади. Турмуш ўртоғининг фарзанд кўришни истамаслиги ҳам ҳисобга олинади», — деди у.
Бунда эр барча хотинларга тенг моддий ёрдам кўрсатиши, белгиланган тартибда улар билан тенг вақт ўтказиши ва ҳар бирини алоҳида турар жой билан таъминлаши шарт. Агар бу шартлар бажарилмаса, иккинчи никоҳга рухсат берилмайди.
Шунингдек, эркак хотинига бошқа аёл билан янги турмуш қуриш нияти ҳақида хабар бериши керак. Яъни, эркак никоҳида хотини борлигини яширмаслиги зарур. Агар у (иккинчи хотини) бу ҳақда хабардор бўлмаса ва бунга рози бўлмаса, никоҳини бекор қилишни талаб қилишга ҳақли бўлади.
Муфтийнинг қайд этишича, бундай тушунтириш (фатво) кўпхотинли эркаклар билан никоҳда бўлган аёлларнинг ҳуқуқларини мустаҳкамлашга ёрдам беради.
antiqa.net
Россияда мусулмонлар учун кўпхотинликка рухсат берилди
Ctrl
Enter
Заметили ошЫбку
Выделите текст и нажмите Ctrl+EnterКомментарии (1)
Топ из этой категории
SaRVaR 4-место | 0 фото |
BEGZOD 5-место | 0 фото |
Semeh 6-место | 99 фото |
miss97 7-место | 0 фото |
ruslan__ch1k 8-место | 0 фото |
Deleted_accaunt 9-место | 0 фото |
GuLi190499 10-место | 0 фото |