×

Dima(84), Carfsefhef(38)

Instagram Telegram
Японияда кучли зилзилалар минтақасида 35 мингта уй жиддий талофат кўрди


Antiqa.net - Актуально, честно и кратко!

#antiqanet #antiqa #antiqa_net #umx #umxuz #umx_uz #imruz #imruz_uz
Японияда кучли зилзилалар минтақасида 35 мингта уй жиддий талофат кўрди
11.05.2016, 13:58
14 апрелдан буён тинимсиз ер силкинишлари кузатилаётган Кюсю ороли жануби-ғарбидаги Кумамото префектурасида деярли 35 мингта бино тўлиқ ёки қисман вайрон бўлди. Бу ҳақида маҳаллий маъмурият маълум қилди. Ҳукумат вакилларининг хабар қилишича, яна 39 мингта бинонинг ҳолати хавотир уйғотмоқда, чунки улар зилзила натижасида зиён кўрган бўлиши муқаррар. Кумамото префектурасида 14 апрелдан бери инсон сезиши мумкин бўлган 1200дан ортиқ ер силкинишлари қайд этилган. Улардан иккитаси кучи 7 баллдан ортиқни ташкил этиб, жиддий вайронагарчиликларга сабаб бўлди. Бино ва уйларнинг қулаши натижасида 49 киши ҳалок бўлган, префектурада яшовчи 340дан ортиқ киши оғир жароҳатлар олишган, яна 19 киши эвакуация пунктларида стресс ва турли касалликлардан вафот этган.Маҳаллий ҳукумат берган маълумотларга қараганда, ҳозирда Кумамотода 250дан ортиқ қочоқларни қабул қилиш объектлари фаолият кўрсатмоқда. Префектурада 12 минг киши ҳануз ўз уйларига қайта олишмаяпти.
Добавил: Semeh |
Просмотров: 1096 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]