404 каратли олмос янги эгасини топди
11.05.2016, 14:28 | |
Швейцариянинг De Grisogono компанияси арабларнинг Nemesis International компаниясидан энг йирик олмосни сотиш ҳуқуқини сотиб олди. Rambler News Service хабар беришича, олмос 404 карат (деярли 90 грамм) оғирликдаги қимматбаҳо тош ҳисобланади. Уни Анголадаги Lucapa Diamond’га тегишли кондан топишган. Тошнинг чинакам нархи аниқланмаган, бироқ Lucapa Diamond уни 22,5 миллион долларга сотиб юборди. Май ойи бошида Sotheby’s аукцион уйи 1109 карат (221,8 грамм) ҳажмдаги олмосни сотувга қўйишини эълон қилган эди. Lesedi La Rona (Жанубий Африка тилидан таржима қилинганда "бизнинг нур", деган маънони билдиради) деб номланувчи тошнинг ҳажми теннис коптоги билан бир хил бўлиб, сўнгги 100 йил ичида топилган энг катта олмос саналади. Унинг нархи — 70 миллион доллар. | |
| |
Просмотров: 952 | |
Всего комментариев: 0 | |