“Боруссия Д” иштирокидаги ўйин сифатсиз чим туфайли қолдирилди
Германия кубоги чорак финалидан ўрин олган “Спортфройнд Лотте” – “Боруссия Д” учрашуви қолдирилди.
Мезбонларнинг уй стадиони бўлган SolarTechnics Arena чими ёмон ҳолатда эканлиги туфайли шундай қарорга келинди. Кучли қор ёққани учун майдон ёмон аҳволга келиб қолди.
Баҳс қачон ва қаерда бўлиб ўтиши ҳозирча маълум қилинмаган