Microsoft компанияси кайфиятга таъсир қилувчи «ақлли» кўйлак ишлаб чиқди
15.05.2016, 15:47 | |
Microsoft компанияси томонидан таклиф этилаётган ғайриоддий “аққли” кўйлак инсоннинг юрак уриши ва ҳаракатланиши, ҳис-туйғуларини аниқлаб, ижобий таъсир кўрасатади. Тақиладиган қурилма Қурилма сенсори юрак тезлиги, тери ҳарорати, тана ҳаракатининг жадаллиги ва инсонга хос бўлган бошқа ҳис-туйғулар, шунингдек, асаб тизимининг ҳолатини аниқлай олади. Бундан ташқари, қурилма маълумотларни ишлаб чиқувчи имконияти унчалик катта бўлмаган компьютер ва аккумульятор вазифасини ҳам ўтайди. Кўйлак нималарга қодир? Кўйлак инсонни тинчлантириши ёки аксинча жаҳлини чиқариши мумкин. Махсус элементлар эса кишининг қон босимини бир маромда сақлаб туриш, кийим остида тана ҳароратини пасайтириш ёки кўтариш, қолаверса, тебраниш (вибрация), мусиқа ижро этиш хусусиятларига эга. “Ақлли” кўйлакни кийган киши ўзини руҳан ва жисмонан бақувват ҳис қилади. Ҳозирча, бундай кўйлаклар, биринчи навбатда, ривожланиш имконияти чекланган ва кексалар учун тақдим этилиши мўлжалланмоқда. | |
| |
Просмотров: 1115 | |
Всего комментариев: 0 | |