Флоридада инсон мияси билан бошқариладиган дронлар пойгаси ўтказилди
26.04.2016, 18:35 | |
Флорида университетида тўғридан-тўғри мия билан бошқариладиган дронлар пойгаси бўлиб ўтди, деб хабар беради TechCrunch нашри. DJI Phantom дронларини бошқариш учун нейрокомпьютер интерфейси тамойилларидан фойдаланадиган махсус дастур ишлаб чиқилди. Ҳайдовчилар бошига электроэнцефалограммани ҳисобловчи шлем ўрнатилди. Улар ҳар бир ҳайдовчининг мия оқимига етиб бориш учун алоҳида созлаб чиқилди. Масалан, инсондан ниманидир олдинга силжитиш ҳақида ўйлашини сўрашганида нейронлар фаоллиги қайд этиб борилди. Натижада унда жойстикни белгиланган тугмасини босишга боғлиқлик пайдо бўлди. Маълум бўлишича, ҳақиқий тезликдаги, шиддатли пойгани амалга оширишнинг иложи бўлмади. Бироқ инсон мияси ёрдамида дронларни бошқариш имконияти борасида аҳамиятли қадамлар ташланди. | |
| |
Просмотров: 2051 | |
Всего комментариев: 0 | |