Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

Иван Арпа 170 минг франкка “ёғоч” соат ишлаб чиқди
27.04.2016, 14:21
ArtyA бренди асосчиси, соатсоз Иван Арпа MHC (Manufacture Hautes Complications) компанияси билан ҳамкорликда WOOD Son of Sound Tourbillon моделини ишлаб чиқди. Модел корпуси ArtyA’нинг патентланган бренди Son of Sound томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, гитара шакли кўринишига эга. Соатнинг циферблатлари табиий ёғочнинг пластинка билан аралашмаси ёрдамида безатилган.

Х-образли кўприкчалар дизайнига эга, ArtyOr оргинал қопламали ва қора PVD-қопламали соат amboyna табиий ёғочи, қизил-қўнғирранг капа ва падук дарахти ишланмалари билан безакланган. Шунингдек, мармар дарахт ва лола дарахтидан ҳам фойдаланилган. Моделнинг безак ишлари билан қизил дарахтлар устаси Бастьен Шевалье шуғулланган. Механизмнинг ишлашини соатнинг орт томонида ўрнатилган шаффоф қоплама орқали кузатиш мумкин. Модель бир дона чиқарилган бўлиб, 170 минг швейцария франкига баҳоланган.

Маълумот ўрнида: ArtyA — соат ишлаб чиқарувчи компания бўлиб, 2010 йилда соатсоз уста Иван Арпа томонидан асос солинган. Компания Romain Jerome, Volna, Hublot ва Baume & Mercier маркалари билан ҳамкорлик қилган.
Добавил: Semeh |
Просмотров: 1107 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]