×

HuSaN(27), arolib(46), Olovcha(25)

Instagram Telegram
Яраларни тезда битирувчи ноёб елим яратилди
Бугунги кунда қон оқишини тўхтатиш ва инсон танасидаги яраларни тезроқ битиришга кўмаклашадиган универсал елимни яратишга қаратилган бир неча лойиҳа мавжуд. Турли тадқиқотчи жамоалар масалани ечишга турли томондан ёндашишмоқда. Австралиянинг Сидней университети олимларини олайлик, улар елим яратишда ўта эластик оқсиллардан фойдаланишган. MeTro деб аталувчи елим билан ҳаттоки ўпкадаги яраларни ҳам елимласа бўлади, натижада яранинг битиши тезлашади.

Елимнинг таркибидаги оқсиллар ультрабинафша нур таъсирида жуда қайишқоқ, аъзолар тўқимасидан ҳам мустаҳкамроқ материалга айланади. MeTro ярага сепилгач, бир дақиқа ичида уни тўлиқ қамраб олади. Секин аста у сўрилади ва узилган тўқималарни тиклаб, улай бошлайди. Бу елим ёрдамида бугунги кунда тиббиётда кенг фойдаланилаётган чоклар ва металл симлардан воз кечиш мумкин. Елимдан фавқулодда ҳолатларда, масалан автоҳалокатлар ва ҳарбий ҳаракатлар зонасида муваффақиятли фойдаланиш мумкин.

«MeTro елими формуласининг қулайлиги шундан иборатки, ярага сепилгач ва тўқималар билан алоқага киришгач, у суюқлик фазасини четлаб ўтиб, дарҳол гель ҳосил қилади. У мутлақо зарарсиз, ишлатишда эса жуда қулай», — деган журналистларга профессор Насим Ан-Набий.

Antiqa.net - Актуально, честно и кратко!

#antiqanet #antiqa #antiqa_net #umx #umxuz #umx_uz #imruz #imruz_uz
Яраларни тезда битирувчи ноёб елим яратилди
07.10.2017, 19:06
Добавил: Semeh |
Просмотров: 966 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]