Слушать MP3 музыку
онлайн и бесплатно

Америкаликлар душман билан тўқнашувлардан қоча оладиган ақлли зирҳли машина яратишмоқда
30.04.2016, 13:35
АҚШда илғор мудофаа тадқиқот лойиҳалари агентлиги (DARPA) мустақил равишда душман билан тўқнашувлардан қоча оладиган янги авлоддаги зирҳли жанговар машинани яратмоқда, деб хабар бермоқда "Новое Время" нашри.DARPA’да ҳозирда замонавий зирҳли машиналар аввалгидан яхшироқ ҳимоялангани ва уларга қарши курашиш воситалари ҳам бир жойда турмагани таъкидланди. Агентлик мутахассислари машинанинг тезлиги ва ҳаракатчанлигини камайтирувчи зирҳни кучайтиришдан келгусида маъно йўқлигини айтишмоқда. Шунинг учун техниканинг яшовчанлигини бошқа усуллар билан оширишга қарор қилинди. Ground X-Vehicle Technology (GXV-T) лойиҳаси доирасида яратилаётган янги зирҳли машина тўқнашувлардан қоча олади. У душманни пайқагач, жангга кирмаслик ёки жуда бўлмаса, яхши позицияни эгаллаш учун айланма йўлдан фйдалана олади. Машина буни мустақил амалга оширади.Шунингдек, GXV-T "ҳайдовчига яримавтомат ёрдам тизими"га ҳам эга бўлади, унинг баъзи муҳим функциялари автоматлаштирилади. DARPA’нинг расмий хабарида айтилишича, машина замонавий самолётлар эга бўлган имкониятларга эга бўлади.Бундан ташқари, агентлик машинанинг ҳаракатчанлиги даражасини оширмоқчи ва уни душман аниқлаш тизимларига иложи борича сезилмайдиганроқ қилишни режалаштирмоқда. Агентлик бу лойиҳани амалга ошириш учун 8 та компанияни жалб қилди."GXV-T устида ишлайдиган DARPA ҳамкорлари "зирҳ қанча кўп бўлса, ҳимоя шунча яхши бўлади" деган тасдиқни инкор қилишга ёрдам берадилар. Бу тасдиқ охирги 100 йил давомида қуруқликдаги техниканинг ривожланиши йўлини белгилаган. Бу лойиҳа 21-аср инновацион ҳарбий машиналарининг яратилишига йўл очиб беради", деб айтди дастур раҳбари Кристофер Орловский.
Добавил: Semeh |
Просмотров: 1114 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]