×

Healthfar(49)

Instagram Telegram
Коронавирус туфайли Twitter ходимларининг бир қисми масофадан ишлашга ўтди
Сервис раҳбарияти ходимларга офисга келмасликни тавсия этмоқда. Twitter’да дунё бўйича 5 мингга яқин киши ишлайдиКоронавирусга чалиниш хавфини камайтириш мақсадида Ҳонгконг, Япония ва Жанубий Кореядаги Twitter ходимлари масофадан ишлашга ўтди. Бу ҳақда компания блогида маълум қилинди.

Сервис раҳбарияти ходимларга офисга келмасликни тавсия этмоқда. Twitter’да дунё бўйича 5 мингга яқин киши ишлайди.

Аввалроқ компания барча режалаштирилган сафар ва тадбирларни бекор қилганди. Twitter шунингдек Техасда бўлиб ўтадиган медиаанжуманда ҳам иштирок этмайдиган бўлди.

Компания ходимларнинг масофадан ишлаш бўйича имкониятларини кенгайтиришга тайёргарликни бошлаганини билдирди.

Охирги маълумотларга кўра, янги коронавирусга чалинганлар сони 90 мингдан ошган, 3000 дан ортиқ бемор вафот этган. Жанубий Кореяда 4812 киши, Японияда 970 киши ва Ҳонгконгда 100 киши ушбу касалликни юқтирган..

Antiqa.net - Актуально, честно и кратко!

#antiqanet #antiqa #antiqa_net #umx #umxuz #umx_uz #imruz #imruz_uz
Коронавирус туфайли Twitter ходимларининг бир қисми масофадан ишлашга ўтди
04.03.2020, 01:27
Добавил: Islombek |
Просмотров: 854 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]