Instagram Telegram
2 йил турмада интернет фирибгарлиги билан шуғулланган маҳкум аниқланди

Қозоғистон Республикасининг Олмаота вилоятидаги ахлоқ тузатиш колониялардан бирида маҳкум икки йилдан ортиқ вақт давомида интернет фирибгарлиги билан шуғуллангани аниқланди. Бу ҳақда “Sputnik Казахстан” нашри хабар берди.

 

Республика прокуратурасига кўра, 2020 йилнинг июнидан 2023 йилнинг январигача маҳкум 25 миллион тенгедан (55,8 минг доллар) ортиқ миқдорда 200 та фирибгарлик ҳаракатини содир этган.

 

Ундан 2 дона уяли телефон ва 41 дона сим-карта мусодара қилинган.

 

Шунингдек, ахлоқ тузатиш муассасаси ходимларига нисбатан “Хизматдаги бурчни суистеъмол қилиш” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.



Antiqa.net - Актуально, честно и кратко!

#antiqanet #antiqa #antiqa_net #umx #umxuz #umx_uz #imruz #imruz_uz
2 йил турмада интернет фирибгарлиги билан шуғулланган маҳкум аниқланди
01.04.2023, 19:33
Добавил: s1_official | | Теги: турмада, Интернет, маҳкум, шуғулланган, фирибгарлиги, йил, билан, аниқланди
Просмотров: 436 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]