"Рафиқамнинг фарзандини ўз фамилиямга ўтказишим мумкинми?"
— Рафиқамнинг аввалги турмушидан фарзандини ўз фамилиямга ўтказишим мумкинми? Б. Ортиқов, Навоий шаҳри Саволга Шерзод РАЖАБОВ, Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманлараро суди раиси жавоб берди: — Агар боланинг биологик отаси нотариал тартибда ўз розилигини берган бўлса, фарзандликка олиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилиш йўли билан олинади. Агар суд фарзандликка олиш ҳақида қарор чиқарса, мазкур қарор билан боланинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувларига тегишли ўзгартиришлар киритилади. | |
| |
Просмотров: 909 | |