Hayot
Хамма шодон, менинг кўзим намми ҳаёт? Уч йўлингдан иккитаси ғамми ҳаёт? Ғамсиз битта йўлингда ҳам иғволар кўп, Ёш бошимга шунча дардинг камми ҳаёт? Мен бир томон, қолганлар бир томон, қара, Хамма яхши битта ўзим ёмон, қара, Минг уринмай дунё мени тушунмайди. Менинг дилим яра хамон. Хамон, қара. Ёзда ёққан ёмғирларга ўтинганман, Гардларим юв дебон, оғир ютинганман, Томчилаган кўз ёшимга термулганча, Алам билан ака-ука тутинганман. Июль ўзи қалдирғочлар учиб кетди, Аламзада шоиридан кечиб кетди, Мен эса жим. кетолмайман, юрагимнинг, Устунидан яна бир ғишт кўчиб кетди. Утмиш билан кечмиш олди орасига, Хотирларнинг раҳми йўқ бе-чорасига, Тушларимда ушал ёрнинг кокиллари, Тегиб кетар юрагимнинг ярасига. Ёлғонларим рост-у ростим ёлғон чиқди, Кузларим гул, Баҳорларим ҳазон чиқди. Ҳаёт. Сени ёмон кунинг бир тошойна, Ёмон куним чаёнларим аён чиқди. Ишққа ёпиқ ҳар кўчанинг ҳар дарчаси, Зўрға яшар ишончимнинг бир парчаси. Кетаяпман энди ортга қайрилмайман, Энди манзил тош юраклар шахарчаси. | |
| |
Просмотров: 2396 | |