×

Alalal(30)


Патентжон
Ҳазил шеър
Ӯн йил олдин ишламасдан, ётса бӯларди.
Зачёт учун бир, танка топса бӯларди.
Ҳӯкиз сотиб диплом, ҳам олса бӯларди.
Эҳ! Сенга етиш, бунча қийин
ПАТЕНТЖОН
Хаёл билан осмонга, етарди қӯлим,
Бу ҳаётда рус, томонга тушди йӯлим,
Вой рус қизидек, юзларинг бирам сӯлим.
Эҳ! Сенга етиш бунча қийин ПАТЕНТЖОН.
Кутиб-кутиб неча, ёзу қишлар ӯтди,
ПАТЕНТ олиб, кӯрган ширин тушлар ӯтди.
Аҳволимга кулиб, кӯкда қушлар ӯтди.
Эҳ! Сенга етиш бунча қийин ПАТЕНТЖОН.
ФМС ни эшигида туриб, кунлар ӯтди.
Сенга етмай кӯп азизлар, юртга кетди.
Имтиҳондан ӯтолмасдан, обрӯ кетди.
Эҳ! Сенга етиш бунча қийин ПАТЕНТЖОН.
Сен бор бӯлсанг, мусофирни кӯнгли тӯлар.
Сенсиз кӯчада ҳам, уни итлар қувар.
Ишга кирай десам, дарров сени сӯрар.
Эҳ! Сенга етиш, бунча қийин
ПАТЕНТЖОН.
Тӯла эдим, сени ӯйлаб, анча оздим.
Қишлоғимда мунгли эмас, янгроқ соз дим.
Алам билан мана бугун, шеърлар ёздим.
Эҳ! Сенга етиш,бунча қийин ПАТЕНТЖОН.
Россияга бориб келиш, ӯйин бӯлди.
Топган пуллар Ватанимда тийин бӯлди.
Сенга етиш, қийин бӯлди, қийин бӯлди.
ПАТЕНТЖОН, ПАТЕНТЖОН, ПАТЕНТЖОН, ПАТЕНТЖОН.
Рахмонов Жахонгир Сухандон
Категория: Hayotiy Sherlar | Добавил: osa (10.08.2016)
Просмотров: 1376 | Рейтинг: 1.0/5
home-page--v1 messaging- mms tasks--v1