Одамларнинг ичидаги ҳолатларини билмасдан туриб, уларга ҳукм беришга шошилманг...
Муаллим ўқувчидан сўради: -Отанг нима касб билан шуғулланади? -Бола жим қолди, жавоб бермади. -Яна сўради: Эй фалончи! Отанг нима иш қилади? -Бола яна жим тураверди, жавоб бермади. -Муаллим ғазаб ила, ўқувчиларнинг олдида боланинг юзига бақириб: Эй аҳмоқ! Отанг нима иш қилишини ҳам билмайсанми? сўради. -Бола, бошини аста кўтариб: "Биламан, у ернинг остида―қабрида ухлаб ётибди" деб жавоб берди. »>Баъзан шошилиб, бошқаларнинг жим, сукут сақлаб туришининг сабабини билмасдан туриб, уларни ранжитамиз ва қалбларига озор бериб қўямиз. »»Одамларнинг ичидаги ҳолатларини билмасдан туриб, уларга ҳукм беришга шошилманг... | |
| |
Просмотров: 2332 | |