×

Alalal(30)


“Кар хотин” – ибратли ҳикоя
Бир куни бир эркак хавотирлана бошлади, чунки унинг хотини ёмон эшитишни бошлаган эди. У ўзича энди хотинага эшитиш мосаламаси керак бўлади деб ўйлади. Лекин, қандай қилиб шу муаммони хотинига айтишни билмади ва у оилавий шифокорга мурожат қилди.

Шифокор уйда оддий тест синовини ўтказиб кўришни маслаҳат берди ва шу орқали касалликни аниқлашни тушунтирди. Яъни, хотинига истаган саволни 12 метр узоқликда беришни, агарда жавоб бермаса 9 метр узоқликда савол беришни, агарда бу ҳам ишламаса 6 метрни синаб кўришни ва кейин 3 метрдан ҳам сўраб кўришни тушунтирди. Ана шундан сўнг касаллик мавжудлиги ёки йўқлиги билиб олиш мумкин эди.

Ўша куни кечаси унинг хотини ошҳонада бир нима тайёрлаб турган эди, у эса хонасида ишлаб ўтирган эди. Эр ўзича ўйлади: “Ҳозир мен тахминан 12 метр узоқликдаман. Шифокор маслахатидан фойдаланишим керак.”

-Хотин, кечки овқатга бизда нима бўлади?

Жавоб келмади. Ўшанда эр корридорга чиқиб ва 9 метр масофада бўлди.

-Эй Хотин, кечки овқатга бизда нима бўлади?

Яна жавоб келмади. У яқинроқ борди. Энди уларнинг орасида 6 метр масофа бўлди.

-Онаси, сен нима тайёрлаяпсан?

Жавоб бўлмади. Ўшанда эр ошхона эшиги ёнига келиб, уларнинг орасида 3 метр бўлди.

-Хотинжон бугун биз нима еймиз?

Афсуски бунда ҳам хотини жавоб бермади.

Энди эса ёнига бориб турди.

-Хотин, бугун бизда кечки овқатга нима?

Хотини ўгирилиб, шундай жавоб берди:

-Дадаси, мен бешинчи маротаба такрорлаяпман.....Товуқ!
Категория: Hayotiy Hikoyalar | Добавил: s1_official (03.05.2016)
Просмотров: 2918 | Рейтинг: 1.0/10
home-page--v1 messaging- mms tasks--v1