×

Alalal(30)


КУТИЛМАГАН ВОҚЕА
Олийгохда ўқийман, исмим Диёра. Бу воқеа энг яқин дугонам Лола хақида. Уни жуда яхши кўрардим ва хурмат қилардим. Лекин бир воқеадан кейин унга нисбатан фикрим ўзгарди.
Кунларни бирида дарсдан кейин талабалар ётоқхонасига қайтдим. Келсам хона эшиги очиқ қолибди, сездирмасдан ичкарига қарадим, кўзларимга ишонмадим негаки севимли дугонам Лола хона ичида бир бегона аёл билан қаттиқ тортишиб урушарди. Кейин билсам бу аёл Лоланинг қишлоқдан келган ойиси экан. Бечора аёлнинг кўринишлари бир ахвол, очиқ эшикдан Лоланинг жахл билан айтаётган сўзлари эшитилиб турарди.
➖ Нега келдингиз? Ахволингизги қаранг. Анави тугунларга бало борми? мени шарманда қилдингизку ахир.
➖ Нима болам, билмай бирор нарса деб кўйдимми? сени соғиндимда болам. Бир ойдан бери уйга бормайсан.... деди она мунғайиб.
➖ Борардим чидаб турсангиз, кийимингизни қаранг. Кетинг! Шанба куни ўзим бораман - деди қиз жеркиб...

- Майли сен ҳафа бўлмасанг бўлди. Тугунда ўзим ёпган жиззали нон бор. Ўртоқларинг билан ерсан деб қаймоқ, сарёғ, дўлта, сузма олиб келгандим....
Онаси гапини тугатишга улгурмай Лола зарда билан деди:
- Кеч бўлмай кетинг энди, хеч ўйламай иш қиласизда мени шарманда қилиб.
Онасини хайдагандек қилиб эшикдан чиққан Лола мени кўрдию қотиб қолди.

Шу воқеадан сўнг Лоланинг чиройи хам, башанг кийиниши хам, аъло ўқиши хам мени ва бу ишдан хабардор бўлган талабаларни қизиқтирмай қўйди.
Бу воқеадан сўнг барчамиз чуқур ўйга толишимиз аниқ. Хаёт бир мактаб бўлса агар,
- "Ўз онасини хафа қилмаганлар қўлини кўтарсин" деб савол берилса, хеч ким қўл кўтармаслиги аниқ.
- "Бирор марта бўлса хам ҳафа қилганлар қўлини кўтарсин" дейилса хатто савол берган устоз хам қўлини кўтаради. Негаки барчамиз инсонмиз. Лекин шуни ёдимиздан чиқармайлик: Хозир онамиз ёки отамизга қандай муомалада бўлсак, мана шу муомаламиз вақтлар ўтиб ўзимизга қайтади....
Категория: Hayotiy Hikoyalar | Добавил: s1_official (19.08.2016)
Просмотров: 3222 | Рейтинг: 1.1/13
home-page--v1 messaging- mms tasks--v1