×

Alalal(30)


Savdolashmay sotib olingan uy
Бир бола олти ёшида отасидан айрилиб етим қолди. Замон жуда оғир эди. Онаси ўғлини боқиш учун иш қидирди, лекин хеч қаерга ишга олишмади. Аёлни фақат қурилишга арзимаган иш хақи тўлаб ишга олишга рози бўлишди. Аёл ночорлигидан қурилишда ишлаб ўғлини боқди. Орадан йиллар ўтди. Бола улғайиб бизнесмен бўлди. Шаҳарда данғиллама шохона уй сотувга қўйилди. Бизнесмен уйнинг эгасини олдига келиб сўради:
- Уйнинг нархи қанча?
- Саккиз юз эллик минг доллар.
Йигит дипломатидан дарҳол саккиз юз эллик минг долларни уйнинг эгасига чиқариб берди. Уйнинг эгаси хурсанд бўлиб пулни санаб олди.
- Уй сизга сотилди. Бугундан бошлаб уй сизники. Лекин сиз савдо қилишни билмас экансиз. Агар озгина савдо қилганизда уйнинг нархини тушириб берардим.
- Сиз ҳам савдо қилишни билмас экансиз. Агар уйнинг нархини бундан баланд айтганизда ҳам савдо қилмасдан сотиб олаверардим.
Уйнинг эгаси ҳайрон бўлиб сўради:
- Бу уйнинг нимаси сизни бунча ўзига тортяпти?
- Йигирма йил олдин бу уйнинг қурилишида менинг онам ғишт ташиган. Энди эса бу уйни онамга совға қилмоқчиман !
Категория: Hayotiy Hikoyalar | Добавил: s1_official (09.04.2017)
Просмотров: 3535 | Рейтинг: 1.7/7
home-page--v1 messaging- mms tasks--v1