×

Alalal(30)


Ayolning makri...
Бир киши йўлда кетаётса, бир қудуққа дуч келди. Қудуқнинг олдида аёл ҳам бор эди. Киши аёлга яқинлашди. Аёл эса бундан қўрқиб кетди.
Шунда эркак:
“Қўрқма! Сендан бир нарсани сўрамоқчиман. Аёлнинг макри нима ўзи?” деди.
Аёл бироз ўйланиб турди-да, кейин баланд овозда бақириб йиғлай бошлади. Ҳатто унинг овозини ўша атрофдаги қишлоқ аҳли ҳам эшитди. Эркак қўрқа-писа аёлдан нега бундай қилганини сўради.
Аёл:
“Овозимни қишлоқ аҳли эшитиб, бу ерга келишсин ва сени ўлдиришсин деб шундай қилдим” деди.
Эркак:
“Мен бу ерга сенга азият етказиш учун келмадим-ку! Сенда заковат аломати борлигини сезиб, макр ҳақида сўрадим, холос-ку! Ёмон ниятда сенга бирор гап айтдимми?!” деди.
Аёл ўрнидан турдида, қўлидаги челакдаги сувни уст-бошидан қуйди. Эркак унинг бу ишидан ажабланди. Ундан нега бундай қилганини сўради. Аёл энди гапирмоқчи эди, қишлоқ аҳли келиб қолди. Эркак улардан қўрқиб, “Булар ҳозир мени ўлдиришса керак” деб ўйлади.
Аёл қишлоқ аҳлига:
“Бу одам мени шу қудуқдан қутқариб олиб чиқди” деди.
Одамлар бояги кишига ташаккур айта бошладилар. Барчалари унинг ишидан ҳурсанд бўлиб, унга кўп совға- саломлар инъом этдилар. Эркак аёлдан нега шундай
қилганини сўради.
Аёл:
“Аёл киши мана шунақа бўлади. Агар унга ОЗОР берсанг, сени ўлдиради. Агар у сендан РОЗИ бўлса, сени БАХТЛИ қилади”- деб жавоб берди...
Категория: Hayotiy Hikoyalar | Добавил: s1_official (09.04.2017)
Просмотров: 4830 | Рейтинг: 1.4/7
home-page--v1 messaging- mms tasks--v1