ОНАСИДАН УЯЛГАН ҚИЗ...
Муниса курсдош дугоналари билан нақд уч соат бозор айлангач, тили осилиб қолди. – Қизлар, балки уйга қайтармиз, а? – деди у мажолсиз нигоҳини дугоналарига қадаб. – Ўлгудек чарчадим. – Гапирма, қорин ҳам пиёзнинг пўсти бўлиб кетди! – деди тўлачадан келган курсдоши Нигора ва узоқда тоғора кўтариб, “хонимлар бор, иссиққина хоним!” деб турган аёл тарафга ишора қилди. – Вой, ана хоним бор экан. Юринглар, хоним ейлик. Муниса ўша тарафга ўгирилди ва кўзлари олайиб кетди: – Э, йўқ! Мен бу аёлни хонимини еганман, роса мазамни қочирган. Қизлар, қўйсанглар-чи хоним-понимни, ундан кўра, кетдик, ўтириб лаваш еймиз. Улар қорнини тўйдириб бўлгач, уй-уйига тарқалишди. Муниса қилган харидидан хурсанд бўлса-да, кўнгли ғаш бўлаверди. Уйга келса, ҳеч ким йўқ, демак онаси ҳали ҳам хонимларини сотиб бўлмаган.. Ҳа хонимчи аёл унинг онаси эди. Сиз нима деб ӯйлайсиз Муниса тӯғри иш қилдими ёки аксинчами? | |
| |
Просмотров: 3322 | | |