Эркак киши рафиқасидан кутадиган 15 нарса
1) Рафиқасининг бекордан-бекорга бегона эркаклар билан гаплашмаслигини, эркаклар билан гаплашиш зарурати туғилганда ўзини жиддий тутишини; 2) Аёлининг ташқи қиёфасига, кийим-кечагига эътиборли бўлишини, озода юришини; 3) Рафиқасининг ҳаётида нечоғлиқ ўрин тутишини билишни, унинг мақтовини эшитишни; 4) Ўзи ҳақида гап кетганда рафиқасининг камситувчи, қўпол сўзларини эшитмасликни, ҳурмат қилишини; 5) Аёлининг руҳий мадад беришини, ишонишини; 6) Камчиликларини энг яқин қариндошларига ҳам айтмаслигини; 7) Рашкини келтириб, бошқа эркакларни мақтаб, кўкка кўтармаслигини; 8) Ишдан келганда рафиқасининг очиқ чеҳра билан кутиб олишини, эътиборли бўлишини; 9) Ота-онасига яхши муомалада бўлишини; 10) Унинг камчилик ва қусурларига кўз юмишини; 11) Фарзандларининг олдида ерга урмаслигини, камситмаслигини; 12) Оилавий сирларни кўчага ёймаслигини, эрини бировларга ёмонламаслигини; 13) Бекордан-бекорга рашк қилмаслигини; 14) Фарзанларига маданий ва маърифий тарбия беришини. 15) Турли жанжалларга сабаб бўлувчи ғийбатларга, низоларга, жанжалларга аралашмаслигини истайди. | |
| |
Просмотров: 1417 | |