Чўян идишни тозалашнинг оддий усули
Уйингизда “ота-боболардан қолган” чўян қозон ёки това борми? Унда бахтингиз бор экан! Чунки бундай идиш ўзига хос ноёб хусусиятларга эга, унда тайёрланган овқат эса ҳақиқий уй таомига хос такрорланмас таъмга эга бўлади. Унинг ягона ташвиши шундаки, кўпинча бундай идиш куйган ёғдан иборат “абадий” қатлам билан қопланиб қолиб, унча чиройли кўринишга эга бўлмайди. Чўян идишни унинг юзасини тирнамаган ҳолда тозалаб, ярақлатиш мумкинми? Демак, рецепт қуйидагича: Оддий кир совун бўлаги (72 фоизлик бўлсин) ва тахминан 100 граммли идишдаги ПВА елимини оламиз. Сув солинган катта идишни, масалан, тозалаш керак бўлган идишингиз бемалол сиғадиган тоғора ёки челакни оловга қўямиз. Энди совунни катта тишли қирғичдан ўтказамиз. Сув қайнаб чиққач, совун парчаларини унга солиб, оловни пасайтирамиз. Қайнаётган сувга ПВА елимини ҳам қўшиб юборамиз ва яхшилаб аралаштирамиз. Барчаси эриб кетгач, аралашмага чўян қозон ёки товани солинг ва икки соат давомида милдиратиб қайнатинг. Унга вақти-вақти билан қайноқ сув қўшиб туринг. Икки соатдан сўнг қайнатилган идишни олиб, совуқ сувда чайинг ва қаттиқ мочалка билан ишқаланг — шунда у худди янгидек ярақлаб кетади! | |
| |
Просмотров: 1346 | |