×

Alalal(30)


Оқила аёлни ақлли аёлдан фарқи...
Ақлли аёл эрининг хатоларини пайқаши билан ҳадеб юзига солаверади. «Сизга айтган эдим-а!» деб жаврайверади.
Оқила аёл эса эрини қўллаб-қувватлайди, унга тасалли беради, баъзида бу хатоларни кўрмаганликка олади.

Ақлли аёл оғир вазиятларда жиловни ўз қўлига олади ва эрига тўғри яшашни ўргатади.
Оқила аёл эрига қандай йўл тутишни моҳирлик билан кўрсатади ва мақсадига эришиш йўлини ўргатади.

Ақлли аёл болаларини ўқишга мажбур этади.
Оқила аёл фарзандларининг ҳар бирини шахс сифатида кўради.

Ақлли аёл ишхонасида ҳаммадан кўпроқ кўзга ташланиб туришга ва хато қилмасликка интилади. Шунингучун ҳам ҳамкасблари унга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишади.
Оқила аёл ҳамкасблари орасида ўзаро меҳр-муҳаббат иқлимини яратади.

Ақлли аёл оилали фарзандларининг ҳаётига ҳам аралашаверади, уларга зарур-нозарур маслаҳатлар беради, болаларини қандай тарбиялаш кераклигини уқтиради.
Оқила аёл фарзандлари ўзи ҳаётий тажриба орттиришларини истайди, уларни оғир дамларда қўллаб-қувватлайди.

Ақлли аёл қайнонасининг фикрларига қарши ўз фикрларини келтиради, ота-онаси маслаҳат берганда мустақил инсон эканини исботлаш учун улар билан тортишади.
Оқила аёл жимгина эшитади, уларнинг фикрига қўшилади. Аммо ўз билганидан қолмайди.

Ақлли аёл дунёни ўзгартиришни, одамларни қайта тарбиялашни истайди.
Оқила аёл ўзгаришни ўзидан бошлайди. Одамларни борича қабул қилади.

Ақлли аёл ким ҳақ бўлса, ўша бахтли, деб ўйлайди.
Оқила аёл бахтли одам ҳак эканини билади.
Категория: Советы для женщин | Добавил: s1_official (11.09.2016)
Просмотров: 1110 | Рейтинг: 1.0/6
home-page--v1 messaging- mms tasks--v1