Хотиннинг эрига ёки эрнинг хотинига ҳиёнат қилаётганини қандай билиш мумкин? (1-қисм)
Қизиқ, бу саволлар қанча одамни қийнаркин? Уларнинг жавобини билишни иложи борми? Бир йўли бор... Фақат ҳамма айтилганларга аниқ амал қилиш керак... Демак бошладик: 1. Шубҳа гумонларни йиғиштиринг. Шубҳа жуда ёмон нарса! Чунки шубҳа туғилдими унинг ортидан ёки аччиқ ҳақиқат очилади ёки аксарият ҳолларда шошма шошарлик билан тухмат қилиниши эҳтимоли катта. Ҳар ҳил вазият бўлиши мумкин. Иш юзасидан учрашув, ёки бошқа масалалар. Ҳаётда бегона эркак ёки аёллар билан мулоқотда бўлишимиз табиий. Пашшадан фил ясаш эса яхшиликка олиб келмайди. 2. Бир-бирингизга рашк учун арзимас бўлсада сабаб туғдирманг! Чунки сизнинг фикрингизча арзимас туюлган сабаб жуфтингиз тинчини бузиб ғазаб отига мингдириши мумкин. Бу ҳам сиз учун кутилмаган ёмон ҳолатга айланиши мумкин. Бегоналар билан муносабатда этика ва аҳлоқ нормаларидан четлашманг. Тайинсиз суҳбатлар, фақатгина ёмон гап-сўз туғдирувчи учрашувлар, ҳушомадлар, буларни ҳаммасидан йироқлашинг. Яна бир нарса, аёлларнинг энг катта хатоси эри ҳазиллашиб хотинини рашкини келтирса унга жавобан уни рашкини келтиришга уриниш. Ёлғон сўз билан ўз пок номингизга эрингиз нигоҳида доғ туширишингиз ҳеч гапмас. "Нега эркакка хотинини асабига тегиш мумкину, аёлга мумкинмас?" деган саволни четга суринг. Оғирроқ бўлинг. Бу ҳазилингиз кетидан салбий оқибатлар келиб чиқишини унутманг. Эркакни ҳазилига келсак, аёллар ўз севгиларини кўпинча очиқ ифода этмайдилар ва эркак хотини уни қанчалик севишини билиш учун ҳам рашкини келтиради. 99%ҳолатда бу уриниш тагида бошқа аёлга нисбатан эркакни ростданам туйғулари бор дегани эмас. Эркаклар эса аёлнинг рашк қилдириш борасидаги жавобини аксарият ҳолатда ғазаб билан қарши оладилар. Жаҳл устида хотинини қўйиб юборган ҳолатлар ҳам учрайди. Юқоридаги гаплар билан эрларга хотинни жиғига тешиш мумкин экан деган хулоса чиқарган эркаклар эса хато қиладилар. Аёл рашки оқибатини олдиндан айтиб бўлмас нарса. Тинч ҳаётингизни тилингиз ёки ҳаракатингиз билан заҳарламанг. 3. Жуфтингизга кўпроқ меҳр беринг. МЕҲР! Бу умуман ҳаражат талаб қилмайдиган бебаҳо туҳфадир. Бир-бирингизга ширин сўзларингизни, табассумингизни, меҳрга тўла амалларингизни аяманг. Муҳаббат ва оқибат шундагина кучаяди ва тобланади. Меҳр дарахти меҳр билан суғорилади ва шубҳасиз меҳр ҳосилини беради. (давоми 2-қисмда) | |
| |
Просмотров: 1757 | |