×

Alalal(30)


Хотиннинг эрига ёки эрнинг хотинига ҳиёнат қилаётганини қандай билиш мумкин? (2-қисм)
4. Бир бирингизга ҳуш суратда гўзал, покиза бўлиб кўринишга одатланинг.
Тўйдан олдин учрашиб юрган кезларингизни эсланг. Сочлар чиройли, либослар тоза ва ялтираб турарди, ҳушбўй ифорлар таралиб. Сўзлар ҳам одоб ахлоқ доирасида. Ҳозирчи? Ўйлаб кўринг ва бир-бирингиздан итариши, муносабатларни совутиши мумкин бўлган нарсалардан эҳтиёт бўлинг. Эркаклар, унутманг, аёлларда ҳам кўз бор. Улар турмуш ўртоғини озода, келишган кўришни истайди. Аёллар эса эркакдаям қулоқ борлигини унутмаса, у ҳам ширин сўзга ташналигини билса кифоя.

5. Жинсий ҳаёт.
Бу мавзу ҳақида интернетда кўплаб мақолалар бор (ҳаддан ташқари кўп деса ҳам бўлади). Улар ҳақида тўхталмоқчи эмасмиз. Керак бўлган одам топиб ўқийди. Айтмоқчи бўлганимиз маслаҳат: турмушнинг бу қисми ҳам ўта муҳим ва унга бефарқ бўлган, жуфтига беъэтибор бўлган одам алалоқибат ютказади. Муҳими покизалик ва меҳр билан яқинлашиш ва исталмаган, динимиз ва ўзлигимизга мос келмайдиган нарсалардан йироқ бўлиш.

6. Кўпроқ оила даврасида бўлишга ҳаракат қилинг.
Иш билан банд эркаклар дам олиш кунлари аёли ва болаларини истироҳат боғлари ёки оилавий кафеларга олиб боришни одат қилсалар, бир ойда бир марта бўлсаям аёли билан бирга концерт ёки кинога, ёки шунчаки сайрга чиқишга ҳаракат қилса ўртадаги ришталар ўзгача романтика билан мустаҳкамланади. Аёллар ҳам эри ишдан келганда шунчаки овқат тайёрлаб бериб ўзи уй ишларига берилиб кетмай эрини ёнида ўтириб, куни қандай ўтганлиги ҳақида қизиқса бу ҳам ўртадаги илиқликни кучайтиради.

7. Ишонч!
Оилавий ҳаётда энг керакли бўлган нарсалардан бири. Эр-хотин бир-бирига ишонч бўлмаган оила худди тупроғи йўқ гултувакка ўхшайди. Айтингчи бундай муҳитда гул қандай ўсади? Ҳоҳ эркак бўлсин, ҳоҳ аёл бир бирингизни ишончини суистеъмол қилманг. Энг катта хатолардан бири бу одамни ўзига ўта қаттиқ ишониб юбориши. Шубҳа туғилиши мумкин бўлган вазиятда бегуноҳ одам ўзини оқлаши айб эмас. Вазиятни тўғри тушунтириб зиддиятни йўқотиш шубҳаларни йўққа чиқариш оила тинчи учун ўта муҳим. "Мени айбим йўқку, нега ишонмайди?! Қаёқдаги енгилтабиат аёлларга тенглаштирдими?!" деб аразлаб, шубхага сабаб бўлган нарсага ойдинлик киритмаслик аслида хато. Бу кичкина оловга керосин сепишга ўхшайди. Шубха баттар кучаяди. Судда ҳам жиноят қилгандикда гумон қилинган одам "Менга шундай ишонишингиз керак! Айбим йўқ!" демайдику. Айбсизлигини исботлашга уринади ва шунда адолат қарор топади...

Тўхтанг, энг бошидаги асосий саволга жавоб қани деган савол туғилмадими? Яъни хотиннинг эрига ва эрнинг хотинига ҳиёнат қилаётганини қандай билиш мумкин?
Азизлар, юқорида ёзилган кичик маслаҳатларга амал қилинган оилада бундай ёмон саволлар туғилишига асос бўлмайди. Ахир ҳаммамизнинг олий мақсадимиз оилани, унинг мустаҳкамлигини сақлаш. Ундан айб топиб, ажрашишга интилиш эмас.
Доимо саломат бўлинг, оилангиз зулмат ботқоғига эмас, бахт қасрига айлансин!
(Ҳурмат ила Б.М.)
Категория: Советы для женщин | Добавил: s1_official (11.09.2016)
Просмотров: 1390 | Рейтинг: 1.0/10
home-page--v1 messaging- mms tasks--v1