Кўчада тупурманг ва автобусда телефонда сўзлашманг: замонавий одоб-ахлоқ қоидалари
Хушмуомалалик ва тарбиялилик — ҳар доим ҳурмат қилинадиган фазилатлар. Сиз оддий кийинган бўлишингиз мумкин, бироқ хушмуомалалик ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишингиз — сиз ҳақингизда энг яхши таассуротни уйғотади. Қуйида замонавий одоб-ахлоқ қоидаларининг энг асосийларини эътиборингизга ҳавола этамиз. 1.Аёл киши бор хонада эркак киши фақат унинг рухсати билан чекиши мумкин; 2.Ким бўлишингиздан қатъи назар (директор, академик, кекса аёл ёки мактаб ўқувчиси) бино ёки хонага кира туриб, биринчи салом беринг; 3.Ёзишмаларнинг сир тутилишига амал қилинг. Ота-оналар уларнинг болаларига юборилган мактубларни ўқимаслиги лозим. Эр-хотин ҳам бир-бирига нисбатан шундай муносабатда бўлиши керак; 4.Жуда баланд кулиш, баланд овозда мурожаат қилиш, жамоат жойларда одамларга тикилиб қараш одобдан эмас; 5.Атирдан фойдаланишнинг олтин қоидаси — меъёрни билиш; 6.Кино, театр, концертга кирганда ўтирганларга орқа ўгирмасдан жойингизга ўтинг. Биринчи бўлиб эркак киши ўтади; 7.Аёл киши хонага кирганда шляпа ва қўлқопларини ечмаслиги мумкин, бироқ шапка ва бошмалдоқли қўлқопни эмас; 8.Агар сизни ҳақорат қилишган бўлса, шундай оҳангда жавоб қайтаришингиз шарт эмас. Айниқса сизни камситган кишига нисбатан овозни кўтариш ярамайди. Тарбия кўрмаган суҳбатдошингизни табассум ва мулойимлик билан тарк этинг; 9.Кўчада эркак киши аёл кишидан чапда юриши лозим. Ўнг томонда фақат ҳарбийча салом беришга тайёр туриши керак бўлган ҳарбийлар юриши мумкин; 10.Ҳайдовчилар ўткинчиларга совуққонлик билан лой сачратиш ўтакетган сурбетлик эканлигини ёдда тутиши лозим; 11.Оёқ кийим доим тоза туриши керак; 12.Агар бирор киши билан кетаётган бўлсангиз ва ҳамроҳингиз сизга нотаниш кишига салом берса, сиз ҳам у билан саломлашинг; 13.Парҳезда эканлигингиз ҳақида ҳаммага эшитиладиган қилиб гапириш тарбиясизликдир. Қолаверса, бу баҳона билан меҳмондўст уй бекаси таклиф қилган таомдан бош тортиш ҳам нотўғри; 14.Меҳмонга боришдан аввал уй эгасига қўнғироқ қилиб қўйинг. Акс ҳолда уни ноқулай аҳволга солиб қўйишингиз мумкин; 15.Жамоат транспортида телефонда сўзлашманг. Айниқса — узоқ вақт давомида, айниқса — баланд овозда. Қоидаларнинг хулоса қисмида шуни айтиб ўтишимиз керакки, тарбия кўрган инсон кўчада тупуришни ёки ёнидан ўтиб кетган қизнинг ортидан ҳуштак чалиш ёки бақиришни ҳеч қачон ўзига эп кўрмайди. Бошқаларни ҳурмат қилинг, шунда улар ҳам сизни ҳурмат қилади! | |
| |
Просмотров: 1303 | |