Ёш кўриниш учун қандай одатлардан воз кечиш керак?
Шундай одатлар борки, улар кишининг эрта қаришига олиб келади. Хўш, ёш кўриниш учун қандай одатлардан воз кечиш талаб қилинади? Ҳиссиётлилик Ҳиссиётни билдириш ичда сақлашдан кўра яхши ҳисобланса ҳам, оқибатда юзингизда мимик ажинлар пайдо бўлади. Қўлқоп ва қуёшдан ҳимоя қилувчи кўзойнак тақмаслик Бундай одат албатта терининг барвақт қаришига олиб келади. Чунки қуёшдаги ультрабинафша нурлар терига салбий таъсир кўрсатади. Кўзни кўп ишқалаш Бундай одат кўз атрофида ажинлар ва қорамтир доғлар пайдо бўлишига сабаб бўлади. Бурунни уқалаш Бу одат натижасида қизариш, ҳуснбузарлар ва томирли тўрлар пайдо бўлиши мумкин. Ичимликни чўп ёрдамида ичиш Ичимликни чўп ёрдамида ичиш оқибатида лаблар атрофида тўғрилаш қийин бўлган ажинлар пайдо бўлади. | |
| |
Просмотров: 1809 | |