×

Alalal(30)


Юз терингиз турини мини тест орқали аниқланг!

1. Юзингиз ювилгандан сўнг қандай ҳолатда бўлади?

А. Таранглашади.

Б. Ялтираб қолади.

В. Соғлом ва текис.

Г. Пешана ва даҳан қисми ялтираб, ёноқлар қуруқлашади.

Д. Салгина қизаради.

 

2. Озиқлантирувчи пардоз воситаларидан фойдаланмасангиз, нима ўзгаради?

А. Қуруқлашади, тери тортишиб қолади.

Б. Ёғлашиб кетади.

В. Меъёрий ҳолатда бўлади.

Г. Пешана ва даҳан қисми ёғлашиб, ёноқлар табиий кўринишда бўлади.

Д. Тери таъсирчанлиги ортади.

 

3. Юзингизнинг тери катак­лари қандай тузилган?

А. Деярли билинмайди.

Б. Катталашган.

В. Кўзгуда яққол кўзга ташланади, аммо пардоз қилинганида билинмайди.

Г. Юзнинг «Т» қисмида яққол кўзга ташланади, ёноқларда эса кичрайган.

Д. Баъзида билиниди, баъзида эса йўқ.

 

4. Истеъмол қилаётганларингиз юз терисига таъсир этадими?

А. Кўп миқдорда газланган ичимликлар юзимни қуруқлаштириб юборади.

Б. Ёғли таомлардан сўнг юзим ялтираб қолгандек бўлади.

В. Ҳеч қандай таъсири йўқ.

Г. Мева ва сабзавотлардан тановул қилмасам, пешана ва даҳан қисмида тошмалар юзага келади.

Д. Аччиқ таъмли егуликлардан сўнг юзим қичишади.

 

Юз терингиз қайси турга мансуб эканлигини билиш учун жавобларни қуйидагича белгиланг.

Жавоблар орасида А ҳарфи кўп бўлса, демак, юзингиз қуруқ.

Б жавоби кўп бўлса, юзингиз ёғли.

В жавоби етакчилик қилса, нормал юз терисига эгасиз.

Г жавоби устун бўлса, аралаш турдаги юз териси соҳибасисиз.

Д жавоби кўп бўлганида эса юз терингиз таъсирчан турга мансубдир.

Категория: Советы для женщин | Добавил: Semeh (06.03.2017)
Просмотров: 1774 | Рейтинг: 1.0/5
home-page--v1 messaging- mms tasks--v1