Гўзал бўлишнинг 10та сири
1. Хина тирноқларни ҳам мустаҳкамлайди. Суюқ қилиб тайёрланган хинага ярим соат бармоқларни солиб ўтиринг. 2. Эрта тонгдан юзингиз тиник бўлишини истасангиз, сувга яримта лимон шарбатини қўшинг ва шу сув билан юзингизни артинг. 3. Кўзларингиз шишган бўлса қайнатиб олинган сувдан томизинг ва беш дақиқага кўз атрофларига қирғичдан ўтказилган картошка қўйинг. 4. Кўзлар чақнаб туриши учун ҳар тонг кўз гимнастикаси машқларини бажаринг. Аввал ўнгга кейин чапга қаранг. Кўзингизни соат йўналиниши бўйича айлантиринг, узоқдан яқиндаги буюмларга тикилиб қаранг. Сўнг қайнаб илитилган сув билан чайинг. 5. Сочларингиз соғлом бўлишини истасангиз, ҳар куни эгилиб (бошингиз юрагингиздан пастда бўлиши керак) сочингизни пастга қараб камида 50 марта тарашингиз лозим. Сочни ювиб бўлгандан сўнг уни сирка аралашмаси билан чайинг. ( 1 литр сувга 1 чой қошиқ аралаштирилган сирка). 6. Сепкилга карши икки дона водород пероксид таблеткаси бир стакан сувда эритилади. Унга крахмал қўшиб сметана ҳолатига келгунча аралаштирилади. Тозаланган юзга ўн дақиқа давомида сурилади ва совуқ сувда ювилади. 7. Петрушка терини тетиклаштиради. Петрушка шарбати терини тез фурсатда силлиқлаштирувчи ниқоблар ўрнини босади. 8. 1 ст газсиз сувдан ях бўлаклари тайёрлаб олинг. Эрталаб ва кечқурун икки қават докага ўраб, юз ва бўйин соҳасига енгил суртинг. Кетидан терини шапатиланг. Бунда қон айланиши яхшиланиб, тери таранглашади. 9. Кечки пайт учрашувга шошилаётган бўлсангиз, юз терисидаги сўлиққанликни газли сув билан бартараф этинг. Юмшоқ сочиқни сувда намлаб, 3-4 сония юзингизга босиб турасиз. 10. Ёғли терида юзга помидор бўлаклари ёки помидор шарбатига намланган салфетка 15-20 дақиқа қўйилади. Ёғли терининг ялтирашини йўқотиш учун помидорли муздан фойдаланилади. Тайёрланиши: 3 ошқошиқ помидор шарбатини 1 чойқошиқ петрушка суви билан аралаштириб, қолипчаларга қуйилади ва музлатгичга жойланади. Юз териси шу муз бўлакчалари билан артиб турилади. | |
| |
Просмотров: 1890 | |