×

Alalal(30)


Энг яхши рафиқа бўлишни истайсизми?
Азиз аёллар: «Сизнинг вазифангиз – жуфтингиз учун хонадонингизни энг тинч ва энг яхши маскан бўлишини таъминлаш. Хеч қачон у эшикдан кириши билан нолишни бошламанг. Агар кўчада овқатланган бўлса ёки дўстлари билан учрашиб, уйга кечикиб келса хафа бўлманг, аксинча, ширин гапириб, ёнбошига ёстиқ қўйинг. Кўп савол бераверманг ва унинг ғояларига нисбатан гумон билан қараманг. Ёдингизда сақланг: У – оила бошлиғи!»

Хурсанд қилинг! Шундай машғулот ўйлаб топингки, хар иккингизга қизиқ бўлсин! Лекин битта машғулотни доим такрорлаш бора-бора у учун хақиқий оғир жазога айланиб қолиши мумкин. Шу сабабдан баъзи-баъзида муносабатларингизга янгилик олиб киринг. Энг асосийси, у ўқиш бўладими, рақсга тушиш ёки биргаликда фильм томоша қилишми, иккингизни ҳам қувонтириши шарт. Акс ҳолда, бўйнингизга юклатилган вазифа аъло даражада бажарилмаган саналади.

Саришта ва тежамкор бўлинг. Чиқим ва даромадларни ҳисоблаш аслида яхши рафиқанинг иши эмас. Бахтли оилада бу вазифа эркак бўйнига юклатилади, кирим ва чиқим билан боғлиқ барча ишларни бажаришни унга қўйиб беринг. Сиз эса рўзғор юмушлари билан банд бўлинг ва уйни сарамжон-саришталигига жавоб беринг. Мабодо эрингиз бозор-ўчарга вақт тополмай бу иш сизга қолиб кетса, унда у берган пулларни тежаб ишлатинг.

У билан фахрланинг! «Мен нима қилсам ҳам у доим мени мақташи керак!» бу барча эркакларнинг азалий орзуси. Азиз аёллар, турмуш ўртоғингизнинг ҳар бир қилган иши, хатто арзимаган бўлиб туюлса ҳам мақтов сўзларини айтинг. Аммо бўлар-бўлмасга ҳеч қандай сабабсиз мақташ ҳам ноўрин. Акс ҳолда унинг назарида, рол ўйнаётган актрисага айланиб қоласиз. Бахт калитига эга бўлиш учун жуфтингизга нисбатан эътиборли бўлишнинг ўзи кифоя.

Ақилли бўлиб кўринманг! Ҳар бир эркак ўзининг рафиқасини дунёдаги энг ақилли аёл деб билади, аммо кўпчилик бу ҳақида гапиришни истамайди. Шунинг учун турмуш ўртоғингизга мактаб ва университетда «аъло» баҳоларга ўқиганингизни тез-тез эслатиб туриш шарт эмас. Қилмоқчи бўлган ҳар бир ишингизни бажаришдан аввал, албатта, турмуш ўртоғингиз билан маслаҳатлашинг. Бундан ташқари, жуфтингиз билан суҳбатлашганда у сиздан кўра, кўпроқ маълумотларга эга бўлган мавзуларда суҳбатлашинг, негаки рафиқасининг кўзларида катта қизиқишни кўрган ҳар бир эрнинг ўзига бўлган ишончи яна ортади.

Маошингиз уникидан паст бўлсин! Агар баланд бўлса, эрингизга буни билдирманг. Ташқарида 21 аср бўлишига қарамай, ҳалигача ўзидан кўп пул ишлайдиган рафиқаларидан хафа эрлар учраб туради. Агар сиз жуфтингиз хафа бўлишини истамасангиз, унда хеч қачон ундан кўп маош олишингизни юзига солманг. Аксинга, унга оилавий бюджетга ким қанча ҳисса қўшаётгани муҳим эмаслигини тушунтириб беринг. Токи у ўзини камситилгандек ҳис этмасин.

Сабр қилинг! Сабр шубҳасиз, феъл-атворнинг муҳим жиҳати. Аммо баъзида ҳаддан зиёд сабр-тоқат қилиш, турмуш ўртоғингизда «Менга ҳамма нарса мумкин» каби нотўғри тушунчани пайдо қилади. Баъзи-баъзида эрингизга феълингизни кўрсатишдан чўчиманг. Фақат бу ишни кутилмаганда ёки овоз кўтариб бажарманг. Яхшиси, турмуш ўртоғингизни олдиндан унинг қайси ҳаракати сизга оғир ботиши ҳақида огоҳлантириб қўйинг.
Категория: Советы для женщин | Добавил: s1_official (12.07.2016)
Просмотров: 1378 | Рейтинг: 1.0/5
home-page--v1 messaging- mms tasks--v1