×

Alalal(30)


​«Турмуш ўртоғимни қизиқтирмай қўйдим...»

Сарлавҳани ўқишингиз билан би-и-ир хўрсиниб қўйдингиза, келишиб олайлик шу охиргиси бўлсин! Муаммо нимада? «Алламаҳалгача телевизор томоша қилади» дейсизми? Сиз ҳам унга шерик бўлинг. Бир сафар зерикарли футболни кўрсангиз кўрибсиз, сиздан нима кетди?

«Ур-йиқитларга хушим йўқ, қўрқинчли кинолардан қўрқаман!» Шуми баҳонангиз? Жуфтингизнинг ёнидан жой олинг-да, қўлларидан тутинг. Шу баҳона сўниб бораётган туйғулар аланга олса ажабмас.

«У кўраётган нарсаларни тушунмайман!» Сўранг, қизиқинг, ғурурингиз ейилиб қолмас. У ҳам билсин, ўзига қизиқ мавзуларга бефарқ эмаслигингизни.

Сиз учун шпаргалка:

1 Эркаклар қизиқарли суҳбатдош бўла оладиган аёлларни қадрлашади. Автомобиль қисмларию фалон футболчининг нима учун сариқ карточка олганини тушунмасангиз, «Бўлганим шу» деманг. Бўш қолганда дугоналар билан ғийбатни камайтиринг-да, ўз устингизда ишланг.

2 Умр йўлдошингизнинг танловини ҳурмат қилинг! «Кап-катта эркак кўриб ўтирган нарсангизни қаранг» каби «ашулангиз» жонли ижрога чиқмасин. «Лицензиясиз» қоласиз-а.

3 Эрингиз оромкурсида ухлаб қолди. Шу ҳолича қолдирманг. Аста уйғотинг-да, ётоғига олиб киринг. Эртасига жаҳл қилса, «Сизсиз кўзимга уйқу келармиди?» дея ноз-карашма қилинг, эр-и-иб кетсин.

Категория: Советы для женщин | Добавил: Semeh (07.04.2017)
Просмотров: 2066 | Рейтинг: 1.0/11
home-page--v1 messaging- mms tasks--v1