Хурракдан халос бўлишнинг 9 чораси…
Хуррак организмда мавжуд ўзгаришлардан дарак бўлиши мумкин. Бироқ бу ҳақда хуррак отаётган кишини ишонтиришга уринманг. Чунки мавжуд жараён одамнинг ўзига билинмайди. Ором олаётганда ён тарафда ухлашга ҳаракат қилинг. Текис ҳолатда ухлаганда нафас олиш мароми бузилади. Бу эса хуррак пайдо бўлишига мойиллик яратади. Ухлашдан олдин 1 стакан янги чиқарилган карам шарбатига 1 чой қошиқ асал аралаштириб, ичинг. Бу сабзавот шарбати оғиз бўшлиғига ижобий таъсир этиб, сўлак ажралишини меъёрлаштиради. Муолажани 10 кун давомида бажариш мумкин. Имкон қадар баҳаво хонада ухланг. Дим ва ҳаво намлиги меъёрида бўлмаса, нафас олиш билан боғлиқ муаммолар юзага келади. Ётоқхонани хона гуллари билан безатинг. Ўсимликлар ҳавони тозалаш хусусиятига эга бўлиб, уйқу ҳолатига ҳам ижобий таъсир этади. 2-3 томчи зайтун ёғини бурунга томизиб ухлаш ҳам хуррак отишнинг олдини олади. Айниқса, бурни битиб қоладиганлар учун бу айни муддао. Кечқурун тўйиб овқатланманг. Ошқозон тўлиб турса, диафрагма қийшайиши мумкин. Бу эса нафас олиш меъёрига таъсир этади. Уйқу олдидан кўп суюқлик ичманг. Биринчидан, ортиқча суюқлик беҳаловат қилса, иккинчидан, организм уйқу ҳолатига мослаша олмайди. Маълумотларга кўра, спиртли ичимлик ва тамаки маҳсулотлари ҳам хурракни юзага келтириши мумкин. | |
| |
Просмотров: 1510 | |