×

Alalal(30)


ТАЪЗИЯ БИЛДИРИШ ОДОБЛАРИ
ТАЪЗИЯ БИЛДИРИШ ОДОБЛАРИ
— Киши вафот этса, унинг яқинларига қариндошлари, дўстлари таъзия билдиради. Динимизга кўра, қандай сўзлар билан таъзия изҳор қилган маъқул?
— Халқимизда мусибат етган хонадон аҳлига таъзия билдиришда энг кўп: «Аллоҳ сабр берсин», «Бандалик», «Худо раҳмат қилсин» деган тасалли жумлалари қўлланади. Фақиҳ олимларимиз таъзиянинг энг чиройлиси деб Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтган таъзия сўзларини келтирганлар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай таъзия изҳор қилар эканлар: «Инна лиллаҳи ма ахаза ва лаҳу ма аъто ва кулла шайъин ъиндаҳу биажалин мусамма» (Шубҳасиз, олгани ҳам, бергани ҳам Аллоҳ таолоникидир. Кимнинг қачон ўлишини ҳам фақат У билади).
Шунингдек, уламолар марҳумнинг яқинларига, «Аллоҳ таоло марҳумнинг гуноҳларини кечирсин. Уни раҳматига олсин. Сизга сабр берсин. Сабрингизга ажр ато қилсин», дейишни мустаҳаб деганлар.
@sagdianauz
Категория: Советы для женщин | Добавил: s1_official (17.07.2016)
Просмотров: 8554 | Теги: ОДОБЛАРИ, БИЛДИРИШ, ТАЪЗИЯ | Рейтинг: 1.1/10
home-page--v1 messaging- mms tasks--v1