ЎЗИГА ЎЛИМ ТИЛАШ ГУНОҲДИР!
ЎЗИГА ЎЛИМ ТИЛАШ ГУНОҲДИР! — Оз бўлса ҳам баъзи мусулмонлар, айниқса, аёллар орасида бошига тушган мусибат, кулфатларга сабр қилолмай, ўзига ўлим тилаш ҳоллари учраб туради. Албатта, Ислом дини бундай ҳаракатни маъқулламайди ва доимо кишиларни сабр-бардошли бўлишга чақиради. — Бу ҳақда Абу Ҳурайра (разияллоҳу анҳу) Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дан ривоят қилган ҳадиси шарифда шундай дейилади: «Ҳеч бирингиз ўзингизга ўлим тиламанг, яхшилик қилувчилардан бўлсангиз, балки яхшилигингиз янада зиёда бўлар, агар ёмонлик қилувчилардан бўлсангиз, балки тавба қилиб қоларсиз, аммо ўлганингиздан фойда йўқ». Яна бошқа бир ҳадисда марҳамат қилиб: «Агар кимки ўзига ўлим тилашга мажбур бўлса, эй Парвардигор, агар менинг яшашим ўлишимга қараганда яхшироқ бўлса, мени тирик қолдир. Агар яшашимдан кўра ўлишим яхши бўлса, мени ўлдир, деб айтиш мумкин», деганлар. Бу ҳолатга фақат тузалмайдиган ва вафотига кўзи етадиган кимсаларгина тушиши мумкин. | |
| |
Просмотров: 1151 | |