×

Alalal(30)


Erkaklarga yoqishning 12 usuli
1. Бир қошиқ сув билан ютгудек...
Эркак киши кўзи билан севади, деб эшитганмисиз, тўғри айтишибди. Акс ҳолда шоирларимиз «ойдан-да гўзал, кундан-да гўзал» деб шеъру ғазаллар битишмасди.
Албатта, ўзига яраштириб кийинган, тобида пардоз-андоз қилиб, юриш-туришни жойига қўядиган кўҳлик қиз-жувонлар кимга ҳам ёқмайди, дейсиз? Буёғи, соч турмаги, маникюр, педикюр, яна бир балолар... Хуллас, ота-боболар «онангни отангга бепардоз кўрсатма», деб бежиз айтишмаган...

2. Нозу фироғингдан аканг...
Аёл кишининг энг катта қуроли, бу — унинг нозу карашмаси, деган экан бир донишманд. Ахир ширин овозда, нозик жилмайиб, нафис ҳаракатлар билан ўз ҳаракатини билдиришга шай турган қайси аёл эркак кишини худди мумдек эритмайди.
Шундай экан, азиз аёллар, ўз гапириш услубингиз, сўз бойлигингиз, қўл ҳаракатларингиз — ҳамма-ҳаммасини назоратга олинг. Бегингизга бошқалар қош қоқиб, унинг жонини олишини истамасангиз, бу ишни ўзингиз қилганингиз маъқул.

3. Аёл ҳамиша сирли бўлиши керак
Ҳар доим турмуш ўртоғингиз сиздан нимадир янгилик топиши керак. Ҳа, тан олиш керак, биз эркаклар янгиликка ўчмиз. Шу боис, ўзаро саломлашганда ҳам «Нима янгиликлар?» деб сўрашамиз. Оилада ҳар
ҳар куни бир янгилик билан лол қилишга интилсангиз, ошиғингиз олчи бўлади. Фақат бу янгиликлар чўнтагимизни қуритадиган бўлмаслиги керак-да.

4. Қўлингиз дард кўрмасин
Эркак кишининг кўнглига йўл унинг ошқозони орқали ўтишини биласиз-а? Аслида ўзимизга қолса-ку, битта помидор ва бир бурда нон билан ҳам қорнини алдаб кетаверамиз. Аммо аёл зоти бизни ром этишни истар экан, дастурхонга бор меҳрини бериши, уни турфа ноз-неъматлар билан тўлдириши керак. Шунинг учун, бегингиз учун таом ҳозирлар экансиз, худди давлат аҳамиятига молик ишни бажараётгандек ўта эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилинг.

5. Сариштали хотин — фариштали хотин
Энди бу ҳақда гап сотиб бошингизни оғритмасам ҳам бўлади.
Тозалик, саранжом-саришталик ҳар бир ўзбек аёлига хос бўлган хусусият. Уйдаги тартибсизлик ҳар қандай эркакни, айниқса, у ишдан чарчаб келганида ғашига тегади. Бу ғашлик албатта, оилавий муносабатларга ҳам таъсирини ўтказмай қолмайди. Бўш вақт топдингизми, уйга, тозаликка бағишланг.

6. Эркакларни асранг аёллар!
Эркакнинг кийим-кечаги, пойафзали, шахсий ашёлари ҳамиша тоза ва ўрнида бўлиши керак. Унутманг, узилган тугма ўз-ўзидан қадалиб қолмайди, сўкилган чок ўзича тикилмайди. Акс ҳолда эрталаб хўжайин «Аяси, бугун қайси кўйлагимни кияй, ёқаси кириними ё тугмаси йўғини», деб сарғайиб туради...

7. Эрингизга дўст бўлинг
Эрингизга нима ёқса, сиз ҳам ёєтирасизми? У сизга ўн еттинчи марта ҳикоя қилиб бераётган болаликда єўшнисининг боғига ўғирликка тушгани ҳақидаги ҳикояни катта қизиқиш билан тинглай оласизми? У билан ёнма-ён ўтириб, мухлислик қилаётган жамоанинг ўйинини жўшиб томоша қила оласизми? У айтиб берган латифага ҳатто тушунмасангиз ҳам, қотиб-қотиб куласизми?
Унда сизга тан бериш керак. Сиз тўғри йўдан бораяпсиз.

8. Аёл энг аввало она демак
Бола туққаннинг ҳаммасиям она бўлавермайди, дейишади. Тўғри. Гап фақат туғишда эмас, Болага меҳр, тарбия ва эътибор бера олишда. Болаларга шу даражада яхши эътибор қаратингки, турмуш ўртоғингиз сизни нафақат аёл, балки она сифатида ҳам ҳурмат қила олсин

9. Ўзингизни такомиллаштириб боринг
Аёл киши эр истаган ҳамма нарсани миридан-сиригача билиши лозим. Аммо ҳеч қачон эридан ақлли кўринишга уринмаслиги керак. Эр зотининг табиати шунақа-да, хотин унинг ҳар бир маслаҳатини худди Луқмони ҳакимнинг ҳикматларидек ҳайрат ила қабул қилса, ўзига яхши.

10. Пул топишни ҳам унутманг
Тўғри, хотинни едириш, ичириш, кийдириш, ҳамма эҳтиёжларини таъминлаш эркакнинг зиммасидаги вазифа. Бироқ аёл киши фақат эрнинг топган-тутганига кўз тикиб ўтираверса ҳам бўлмайди.
Ахир қадимгилар билиб айтганда: «Эрга қарадинг — ерга қарадинг!» Шунинг учун ҳадеб тозаликни эр чўнтагидан бошламасдан, ўз юкингизни ўзингиз кўтаришга ҳам ўрганинг. Эҳтимол, сиз эрингиздан кўпроқ пул топарсиз. Шунда ҳам буни ҳеч қачон унинг юзига солманг: «Барибир, сиз топган бир сўм пулнинг баракаси бор», деб турсангиз, эргинангизнинг ҳам ишлари юришиб кетади.

11. Ҳар доим яхши кайфиятда бўлинг
Ҳа, ҳар доим! Эрнинг кайфияти ҳам сизнинг юз ифодангизга қараб ўзгариши мумкин. Хотин зотининг ҳамиша қовоғидан қор ёғиб турадиганидан асрасин. Агар сиз яхши кайфиятда бўлсангиз, ҳаммаси жойида бўлади. Урушиш учун баҳона қидириб турган жаноб эр ҳам тўнғиллаб-тўнғиллаб жим бўлади-қолади.

12. Эрингизни тергаманг!
«Нега кеч қолиб келаяпсиз? Нега телефонимни кўтармайсиз? Нега телефон банд эди? Сиздан қанақа атир ҳиди келаяпти? Котибангизнинг сочи қанақа?» Бундай саволлардан имкон қадар тийилинг. Шу эр сизники. Барибир от айланиб қозиғини топади. Кўчада аёллар кўп, тўғри, лекин сизнинг тепакал эрингиздан бошқа чиройли, келишган эркаклар ҳам тиқилиб ётибди. Шу учун ортиқча тергов, шубҳа-гумонлар билан муносабатларга рахна солманг.
Категория: Советы для женщин | Добавил: s1_official (17.07.2016)
Просмотров: 2954 | Теги: Erkaklarga yoqishning 12 usuli | Рейтинг: 1.0/10
home-page--v1 messaging- mms tasks--v1